12:30 / 16.11.2018
4 307

“Йўталдори”ми ё “кўкнори”? — навбатдаги қаллоблик фош этилди

“Йўталдори”ми ё “кўкнори”? — навбатдаги қаллоблик фош этилди
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан мамлакатимизга ноқонуний йўл билан товар-моддий бойликларни, шунингдек, контрабанда предметларини олиб ўтишга бўлган уринишлар бартараф этилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси ахборот хизматининг KUN.UZʼга берган хабарига кўра, Сурхондарё вилоят божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона пости томонидан аниқланган қонун бузилиши ҳолати ҳам шулар жумласидандир.

Божхона постининг “кириш” пиёдалар залига кириб келган З.М. исмли шахс божхона назоратидан ўтиш вақтида унга тегишли қўл сумкаси ичидаги 2 дона “Соugh” бренд номи туширилган қутилар божхона ходимларини эътиборини тортган. Оғзаки сўров жараёнида фуқаро З.М. ушбу қутиларни ўзи учун олгани, уларнинг ичида йўталга қарши дамлама борлигини маълум қилган. Бироқ, божхона ходимлари ушбу қутиларни очиб кўрганда айрим гиёҳлар билан аралаштирилган оғирлиги 86,72 граммни ташкил этувчи “кўкнори” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, юртимизга кириб келиши мумкин бўлган заҳри қотилни йўли тўсилган.

Фуқаро З.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Яна бир ҳолатда эса, мазкур чегара божхона пости орқали мамлакатимизга кириб келган 3503-сонли юк поезди таркибидаги вагон конструкциясининг хуфия жойига устомонлик билан яшириб олиб кирилаётган 48,4 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Йўталдори”ми ё “кўкнори”? — навбатдаги қаллоблик фош этилди