22:46 / 21.11.2018
3 741

Молия вазирлиги: "Авто шохобчаларда газ нархининг ошишига асос йўқ"

Молия вазирлиги: "Авто шохобчаларда газ нархининг ошишига асос йўқ"
Ўзбекистон Молия вазирлиги газ қуйиш шохобчаларидаги оширилган газ нархлари бўйича расмий маълумот берди ва газ нархларининг ошишига ҳеч қандай асос йўқ дея таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

"Молия вазирлиги яна бир бор газ қуйиш шохобчаларидаги табиий газ нархининг оширилишига ҳеч қандай асос йўқ эканлигини маълум қилади", дейилади хабарда.

Вазирлик маълумотига кўра, 2018 йилнинг 16 ноябридан бошлаб "Ўзбекнефтгаз" компаниясининг умумий таклиф қилаётган табиий газ нархи 1 куб.метр учун инвестицион устама ҳақи билан қўшиб ҳисоблаганда 800 сўмни ташкил этади. Олдинроқ фақат устама ҳақининг ўзи 1 куб.метр газ учун 500 сўмни ташкил этганди.

Шунингдек, вазирлик агарда газ қуйиш шохобчалари эгалари нархларни оширган тақдирда, оширилган нархлардан тушган даромадларни ноқонуний даромад сифатида олиб қўйиш бўйича чоралар кўрилишини ҳам маълум қилган.

Ўзбекистондаги АЁҚШларда газ нархи 16 ноябрь санасидан 300-400 сўмга ошган ва айни дамда 2000-2200 сўмни ташкил этмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Молия вазирлиги: "Авто шохобчаларда газ нархининг ошишига асос йўқ"