10:02 / 28.11.2018
5 266

Янги йилдан кўчмас мулкни нотариал тасдиқлатмасдан ижарага бериш мумкин

Янги йилдан кўчмас мулкни нотариал тасдиқлатмасдан ижарага бериш мумкин
2019 йил 1 январдан кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилиниб, давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш белгиланди.

Манбада айтилишича, кўчмас мулкни ижарага бермоқчи бўлган юридик ва жисмоний шахслар ўзларига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар ёки нотурар мулкларини ижарага беришда икки томонлама ижара шартномаси тузишлари ва шартномани давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйишлари шарт.

Ижара шартномасини солиқ органларида ҳисобга қўйиш икки хил усулда:

– Давлат солиқ қўмитасининг my.soliq.uz сайтидаги “Ижара шартномаларини ҳисобга олиш” интерактив хизматлари орқали;

– Жисмоний шахснинг доимий яшаш жойи ёки юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтган жойидаги давлат солиқ инспекцияларига белгиланган шаклдаги сўровномани тақдим этиши орқали амалга оширилади.

Ижара шартномасини солиқ органларида ҳисобга қўйиш учун сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

1. Ижара шартномаси;

2. Жисмоний шахс ёки юридик шахс раҳбарининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат.

Шартномани ҳисобга қўйиш учун солиқ органлари томонидан ҳеч қандай ҳақ олинмайди.

Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартибига риоя этмаслик Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 159-1-моддасига асосан энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.

Turon24 Давлат солиқ қўмитаси масъули Музаффар Назаров билан боғланиб, ижара шартномаси мавжуд бўлган ва унинг муддати 2019 йил 1 январгача тугамаган ҳолатда қандай йўл тутиш мумкинлиги ҳақида сўради.

“Кўчмас мулк бўйича ижара шартнома муддати ҳали тугамаган шахслар янги тартибга кўра, туман солиқ бўлимига бориб, рўйхатдан ўтишлари керак”, – деб жавоб берди қўмита ходими.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Янги йилдан кўчмас мулкни нотариал тасдиқлатмасдан ижарага бериш мумкин