Бугун, 9 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро мусулмонлар форумида иштирок этиш учун жўнаб кетдилар, деб хабар берди Ўзбекистон мусулмонлар идораси.
Ушбу йирик тадбир Халқаро мусулмонлар форуми котибияти, Россия мусулмонлари диний идораси, Россия муфтийлар кенгаши, Москва Ислом институти, Финляндия мусулмон ташкилотлари тармоғи ва Бутунжаҳон мазҳабларни яқинлаштириш форуми томонидан ташкил этилди.
Шунингдек, Буюк Британия мусулмонлар кенгаши, Италиянинг динлараро ва маданиятлараро таълим фонди томонидан қўллаб-қувватланган.
Халқаро мусулмонлар форуми ҳар йили дунёнинг етакчи мамлакатлари пойтахтларида кўп йиллардан буён ўтказиб келинади. 2014 йил Россия Федерациясининг Москва шаҳрида, 2015 йил Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида, 2016 йил Франциянинг Париж шаҳрида, 2017 йил Финляндиянинг Хельсинки шаҳрида Халқаро мусулмонлар форумининг йиғилишлари ўтказилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?