date
views 7 535

Ўзбекистонда ота-оналар кунини белгилаш таклифи берилди

Ўзбекистонда ота-оналар кунини белгилаш таклифи берилди
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида ота-оналар кунини белгилаш ва уни байрам сифатида нишонлаш ҳақида петиция пайдо бўлди.

“Ўзбек халқида ота-онага ҳурматда бўлиш энг юксак қадриятлардан биридир. Шу сабабдан ота-оналарга ҳурмат руҳини ёшлар онгига чуқур сингдиришимиз зарур. Ота-оналарга ҳурмат ва эъзоз юзасидан дунёнинг кўплаб давлатларида “Ота-оналар куни” кенг нишонланади. Масалан, БМТда 1 июнь, АҚШда июль ойининг тўртинчи якшанбаси, Корея Республикасида 8 май, Вьетнамда 7 июль “Ота-оналар куни” ҳисобланади”, - дейилади мурожаатда.

Қайд этилишича, шу боисдан мамлакатда ота-оналар кунини байрам сифатида нишонлаш керак. 14 январда “Ватан ҳимоячилари куни”, 8 мартда “Халқаро хотин-қизлар куни”, 1 июнда “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”, 30 июнда “Ёшлар куни”, 1 октябрда “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” кенг нишонланмоқда.

“Давлатимиз томонидан “Ота-оналар куни”ни бир санада белгилаш ва мазкур кун доирасида оила, ота-оналарнинг мукаррам ва улуғлигини эслатувчи тарғибот-ташвиқот ишларини, байрам тадбирларини ўтказишни таклиф қиламиз”, - деб ёзади петиция муаллифи.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда ота-оналар кунини белгилаш таклифи берилди