06:30 / 13.12.2018
3 613

Қўрғонтепада 5 нафар фуқаро ноқонуний сақлаб келган қуролларни ўз ихтиёри билан топширди

Қўрғонтепада 5 нафар фуқаро ноқонуний сақлаб келган қуролларни ўз ихтиёри билан топширди
Саминжон Ҳусанов, “Халқ сўзи Online”/Андижон. Қўрғонтепа тумани Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли МФЙ Кавсар кўчаси 42-уйда яшовчи Баҳромжон Мамадалиев эски уйининг пол қисмини бузаётиб, темир сандиқда бўлган, 2004 йилда вафот этган отаси Турсунали Мамадалиевга тегишли 1 дона ИЖ русумли ов милтиғини топиб олди.

Табиийки, унинг хаёлига келган биринчи фикр қуролни сотиш орқали келадиган катта даромад бўлди. Сўнг ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган профилактик тадбир давомидаги тушунтириш ишларини эслади. Ўшанда улар тегишли рухсатномасиз ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддаси билан назарда тутилган жиноий жавобгарликка тортилишга сабаб бўлишини айтиб ўтгандилар.

Бироқ, шу модданинг 3-қисмида “Ушбу моддада назарда тутилган буюмларни ўз ихтиёри билан топширган шахс жавобгарликдан озод қилинади”, дейилганлигини ҳам яхши эслади. Буни ақлан англаб етган Баҳромжон шу заҳоти туман ички ишлар бўлимига мурожаат этиб, ов қуролини ўз ихтиёри билан топширди.

“Туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан мавзуга доир профилактик тадбирлар йил давомида ўтказиб келинмоқда. Олиб борилган тушунтириш ишлари самараси туфайли шу кунгача 5 нафар фуқаро ўз ихтиёри билан ноқонуний сақлаб келётган қуролларни топширганлиги уларнинг фуқаролик бурчларига бўлган ҳурмат ифодасидир”, - дейди туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари Санжарбек Солижонов.

Маълумки, қурол ва портловчи моддалар билан боғлиқ ҳолатлар жамият учун жуда катта хавф туғдиради. Шу боис ҳам фуқаролар бу борадаги ижобий муносабатлари билан юрт осойишталигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшган бўладилар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қўрғонтепада 5 нафар фуқаро ноқонуний сақлаб келган қуролларни ўз ихтиёри билан топширди

Жамият янгиликлари