
Мен шахсан унинг “Селфи“ деган клипидан уялдим.
Болаларини қўшибди, президентни қўшибди ва шармандалик маршини куйлабди.
Бунақа ялтоқланиш билан нафақат ўзи, Ўзбекистон президентининг ҳам имижини булғайди.
Мен президентимизнинг устидан Аркадағнинг устидан кулгандек кулишларини истамайман.
Президент имижи ― ҳар бир фуқаронинг, (менинг ҳам) бир қисми, юзи, номуси, шарафи. Унга масъулият билан қараш керак, шахсий амбициялари йўлида ундан фойдаланиш ― калтабинлик!
Узоқ йиллар нашриётларда ишлаганман. Бирон китобга президентнинг суратини жойлаштириш учун президент матбуот хизмати билан келишиш керак деган қоида бор.
Чунки президент ― шунчаки шахс эмас, давлатнинг юзи. Унинг қиёфаси давлат рамзлари каби муҳим.
Ўтган йили бир актёр ўзи ҳақидаги китобга президент билан тушган суратини киритмоқчи эди (мақтанмоқчи эди дея қолайлик, ҳар нарсани ўз номи билан атаган дуруст). Президент матбуот хизмати рухсат бермади (тўғри қилди!)
Наҳотки, шу “селфи“га рухсат беришган. Ёки бу шахсий ташаббусми?
Бутун дунё Ўзбекистонга кўз тикиб турган паллада президентнинг қиёфасини маддоҳларча куйланган дидсиз “қўшиқ“қа қориштириш унга шунақа арзонгаров, “лобовой“ мақтовлар ёқади деган ёлғон тасаввурни тарқатиш-ку бу.
Президент чиқиб танқид қилинглар, ура-урачилик етар деб турса-да, булар ура-ураласа...
Мен цензурага қаршиман, аммо аҳмоқларни цензура қилиб турмаса бўлмас экан деяпман шу тобда.
Шаҳноза Тўрахўжаева блогидан олинди
Манба: Azon.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар