21:27 / 24.12.2018
4 453

Ҳисоблагични орқага қайтариш нархи қанча?

Ҳисоблагични орқага қайтариш нархи қанча?
Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани электр корхонаси собиқ ходими А.Н. ҳамда «Тошшаҳаргаз» ҳудудий филиали ходими Р.К. олдиндан ўзаро тил бириктириб, мунтазам равишда ноқонуний ҳаракатларни амалга ошириб келишган.

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан аниқланишича, улар Яшнобод тумани Бойсун МФЙда яшовчи энергия ресурсларидан фойдаланувчи истеъмолчилардан мавжуд (реал) қарздорликларни маълум миқдордаги (қарздорлик суммасига қараб) нақд пул эвазига «ёпиб» беришган. «Шоввозлар» электр ва газ ҳисоблагичлари кўрсаткичини орқага айлантириш билан шуғулланиб келишган.

Маълум қилинишича, Яшнобод туман электр корхонаси собиқ ходими А.Н., «Тошшаҳаргаз» ҳудудий филиали ходими Р.К. Яшнобод тумани Қоракўл 2-тор кўчасидаги хонадон газ ҳисоблагич кўрсаткичида бўлган 800.000 сўмлик қарздорликни йўқ қилиш йўли билан 500.000 сўм пора эвазига 100.000 сўмга қалбаки тўлов квитанциясини, жорий йилнинг 8 декабрь куни Бойсун кўчасидаги уйга боришиб, мазкур хонадоннинг газ ҳисоблагичини орқага айлантириб бериш эвазига 350.000 сўм пулларни қўлга киритишади.

Шундан сўнг, фирибгарлар ноқонуний ҳаракатларини давом эттириб, Хатирчи кўчасидаги хонадоннинг ҳам газ ҳисоблагичини орқага айлантириб уй эгасидан 400.000 сўм пулларни қўлга киритишади. Бундан ташқари шу куннинг ўзида тумандаги Ўрта йўл кўчасидаги уй эгасига газ ҳисоблагичи эскирганлиги, ишламаётганлигини, тезда янгисига алмаштирилиши кераклигини айтиб, уй эгасини қўрқитишади ва янги ҳисоблагич ўрнатиш учун хонадон эгасидан 980.000 сўм пулини олишади, бу хонадон эгаси ҳам фирибгарларнинг навбатдаги қурбонига айланади.

Шу куннинг ўзида олғирлар Бойсун кўчасидаги уйга ташриф буюришиб, электр ҳисоблагични орқага айлантириб беришлари эвазига 200.000 сўм, Бойсун кўчасидаги уй ҳисоблагичнинг қопқоғини алмаштиришгани эвазига 350.000 сўм, Ахсикат кўчасидаги уйнинг электр симларини алмаштириб, автомат қўйиб берганлиги учун 50.000 сўм, Ахсикат кўчасидаги хонадоннинг электр энергиясидан 650.000 сўмлик қарздорлигини йўқ қилиш йўли билан 100.000 сўм пора эвазига қалбаки тўлов квитанцияларини ёзиб беришган.

11 декабрь куни эса Ўрта йўл кўчасидаги уйга боришиб, электр ҳисоблагични ҳаракатдан тўхтатиб қўйишганлиги ва газ ҳисоблагич кўрсаткичини орқага айлантириб бергани эвазига хонадон эгасидан 100 АҚШ долларини олиб, тўловни 100.000 сўмлик қалбаки квитанцияга муҳрлашади. 700.000 сўмни ўзаро бўлиб олишади.

12 декабрь куни эса Ўрта йўл кўчасидаги яна бир хонадон эгасидан мавжуд қарздорликни йўқ қилиш, яъни газ ҳисоблагичини орқага айлантириш эвазига 300 АҚШ долларини қўлга киритишади. Шу кўчадаги бошыа бир хонадонда газ ҳисоблагичнинг кўрсаткичи тахминан 2.000 кубча бўлган қарздорликни йўқ қилиш эвазига 100 АҚШ долларини уй эгасидан олишади.

Ҳозирда тезкор суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳисоблагични орқага қайтариш нархи қанча?