14:08 / 07.01.2019
8 012

Қўқондаги Янги йил арчаси нима сабабдан ёниб кетганлиги маълум қилинди

Қўқондаги Янги йил арчаси нима сабабдан ёниб кетганлиги маълум қилинди
2019 йилнинг 5 январь куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳри Янги чорсу кўчасида жойлашган Муқимий номидаги драма театри ҳовлисига ўрнатилган арчада ёнғин содир бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасидан олинган маълумотга кўра, ёнғин ҳақида хабар соат 17 дан 15 дақиқа ўтганда Қўқон шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бўлимига келиб тушган. Воқеа жойига 2 та ёнғин ўчириш экипажлари соат 17 дан 18 дақиқа ўтганда етиб келиб, ёнғин бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида баландлиги 23 метр ва диаметри 6 метр бўлган сунъий арчанинг тўртдан бир қисми зарарланган.

Ёнғин сабаби ўрганилганда, арча ёнувчан полимер материалдан тайёрланганлиги, уни безатиш учун светодиодли гирляндалар ишлатилганлиги маълум бўлди. Ёнғин содир бўлган куни ёмғир ёғиб, ёғингарчилик тугагандан сўнг электр гирляндалар ишга туширилган ва ёнғин электр симлардаги қисқа туташув натижасида юзага келганлиги тахмин қилинган.

Байрам жойларида ўрнатилган арчалар асосан ёнувчан полимер материалларидан тайёрланиб, тадқиқотларга кўра, ёниш манбаи таъсиридан (3000Сдан юқори ҳароратда) алангаланади ва 1 дақиқада 0,5 метр тезликда тарқалади.

Ёниш манбаи асосан арчага ўрнатилган электр гирляндаларнинг симларида қисқа туташуви ёки уларнинг ўта қизиб кетишидан содир бўлади. Агарда сифатсиз ишлаб чиқарилган гирляндалар ўрнатилган бўлса, ёмғир ёки об-ҳавони совиб-қизиши натижасида қобиғи ичида конденсат (намлик) йиғилиб, уни таъсирида гирляндаларни ишга тушириш вақтида симларда қисқа туташув бўлиб, ёнғин келиб чиқади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қўқондаги Янги йил арчаси нима сабабдан ёниб кетганлиги маълум қилинди