23:15 / 09.01.2019
6 791

Жиззахда бир коллежнинг 2 нафар ўқувчиси ўзини осиб қўйди

Жиззахда бир коллежнинг 2 нафар ўқувчиси ўзини осиб қўйди
Жиззах вилоятидаги Фориш маиший хизмат касб-ҳунар коллежининг 3 курс ўқувчиси 6 январь куни ўз уйида ўзини осиб қўйган. Ca-news’нинг хабар беришича ўтган йил 28 декабр куни мазкур коллежнинг яна бир 3 курс ўқувчи қизи ҳам ўзини осган.

Фориш маиший хизмат касб-ҳунар коллежининг 3 курс ўқувчиси Ш.У. 6 январь куни ўз уйидаги молхонада осилган ҳолда топилган. Бу ҳақда манбага коллеж ўқитувчиларидан бири маълум қилган.

–Фожиа содир бўлган куни ўқувчи дўстларини уйига меҳмонга чақирган. Улар ўчоқда овқат тайёрлашган. Овқат тайёр бўлгач Ш.У. хожатхонага боришини айтиб молхона томон юрган. Ш. қайтиб келавермагач дўстлари уни қидиришни бошлашган ва молхонадан топишган, – дейди манба билан суҳбатлашган фуқаро.

Унинг сўзларига кўра Янги йил байрами арафасида мазкур коллежнинг яна бир ўқувчи қизи ҳам ўзини осиб қўйган. Йил бошида яна содир бўлган шундай воқеадан сўнг улар иккисининг орасида муносабат бор деган таҳминлар бўлган. Лекин коллеж ўқувчилари буни инкор қилишган.
Фориш туман ички ишлар ходими манбага коллежнинг икки ўқувчиси ўзларини осиб ўлдирганликлари ҳақидаги хабарни тасдиқлаган. У шунингдек мазкур иш билан туман прокуратураси шуғулланаётганини таъкидлади.

Манбанинг хабар беришича вафот этган икки ўқувчи ўзига тўқ оиладан бўлган.

Манба: everyday.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда бир коллежнинг 2 нафар ўқувчиси ўзини осиб қўйди