
Instagram᾽да тухум сурати бир неча кун ичида 25 миллиондан зиёд лайк тўплаб, янги рекорд ўрнатди.
Шу кунга қадар америкалик модель Кайли Женнер қизалоғи Сторми билан тушган сурати Instagram оламидаги энг машҳур сурат ҳисобланарди. Ушбу сурат 18 миллиондан зиёд лайк тўплашга муваффақ бўлган.
Шу йилнинг 4 январь куни Instagram᾽да World Record Egg саҳифасига тухум суратини жойлаштириб, қуйидаги изоҳни қолдирди: “Келинг, биргаликда Instagram᾽нинг ўтган йилги рекордини янгилаймиз ва бу суратни энг машҳур қиламиз. Кайли Женнер рекордини янгилаймиз”.
Эртаси куни ушбу сурат 9 миллион лайк тўплайди, 10 соатдан сўнг эса лайклар сони бўйича Кайли Женнер рекордини ортда қолдиради.
BuzzFeed News нашрининг маълум қилишича, Instagram᾽даги саҳифани Британия қишлоғидан бўлган Генриетта исмли товуқ юритади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар