
Фото: Азамат Шамузафаров
Интернетда Артемий Лебедевнинг студияси томонидан яратилган Тошкентнинг янги логотипи суратлари пайдо бўлди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.
Илк кадрлар «Ша все будет» («Ҳозир ҳаммаси бўлади») телеграм-каналига жойланган.
«Мана Лебедевнинг Тошкент логотипи ғояси қисман пайдо бўлди. Ғоя тушунарли. Менинг бу борадаги фикрим ўзгармади. Ушбу студиянинг ишини ҳурмат қилган ҳолда айтаман, бу суст», — деб ёзади блогер ўзининг каналида.
Фойдаланувчиларнинг фикри иккига бўлинган. Кимдир логотипни ажойиб ва замонавий деса, яна кимдир у Тошкент руҳиятини акс эттирмаяпти, деган фикрда.
Эслатиб ўтамиз, декабрь ойида пойтахтнинг сайёҳлик бренди шакллантирилиши доирасида пойтахт ҳокимияти томонидан шаҳарнинг логотипи тақдим этилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар