18:46 / 24.01.2019
3 479

Дмитрий Шуков Beeline Uzbekistan раҳбарлигидан кетади

Дмитрий Шуков Beeline Uzbekistan раҳбарлигидан кетади
Beeline Uzbekistan бош директори Дмитрий Шуков жорий йилнинг 1 мартида лавозимни тарк этади. Бу ҳақда VEON компаниялар гуруҳи матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, унинг ўрнини Сергей Афонин эгаллайди.
Сергей Афонин VEON Group’га 2016 йили Beeline Russia’нинг жанубий ҳудудий филиали директори сифатида қўшилганди. У бу лавозимда ривожланиш стратегиясини муваффақиятли амалга оширган ва компаниянинг бозордаги улуши кўпайишига эришган. У ўз вақтида Россияда FMCG компаниясида ҳам тижорат директори сифатида ишлаган.

Veon Group ижрочи директори ва раиси Сергей Афонинни турли соҳаларда, жумладан, телекоммуникация соҳасида катта тажрибага эга эканини таъкидлаб, унинг бошқарув усуллари ва етакчилик хусусиятларига юқори баҳо берган.

Дмитрий Шуков 2015 йилнинг сентябридан буён Ўзбекистондаги «Билайн»га бошчилик қилиб келмоқда. У 2006 йилнинг октябрь ойидан 2015 йилнинг сентябрь ойига қадар МTS ва АМК Sistema гуруҳи таркибида фаолият юритган, 2012 йилнинг майидан 2013 йилнинг мартигача Ўзбекистонда МTS компаниясига ҳам раҳбарлик қилганди.

Шуков кейинги вақтлардаги интервьюлари билан шов-шув кўтарганди. Хусусан, у Spot.uz учун берган интерьюсида UMS уяли алоқа оператори устав капиталидаги давлат улуши 100 фоиз «Рақамли ишонч» жамғармасига топширилиши ҳамда халқаро телекоммуникация тармоқларига тўғридан-тўғри уланиш ҳуқуқига эга бўлгани (унинг бошқа рақобатчиларида бундай ҳуқуқ йўқ)га муносабат билдириб, давлат операторларига имтиёзлар берилиши, хусусийларига эса жарималар қўлланишини танқид қилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Дмитрий Шуков Beeline Uzbekistan раҳбарлигидан кетади