14:28 / 26.01.2019
4 897

1 июлдан ЙПХ ходимлари мобил видеокамера билан ишлашни бошлайди

1 июлдан ЙПХ ходимлари мобил видеокамера билан ишлашни бошлайди
Ўзбекистонда 2019 йил 1 июлдан бошлаб йўл-патруль хизматининг барча инспекторлари мобиль видеокамера билан жиҳозланади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берган.

Ҳукуматнинг 1 декабрдаги қарори билан Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

«Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб ЙПХ ходими ўз хизмат вазифаларини очиқ, мобил видеокамерадан фойдаланиб олиб боришга мажбур бўлади», - дея хабар беришган ИИВдан.

ЙПХ ходими хизмат вазифасини амалга оширишда мобил видеокамерадан фойдаланиши ва бу ҳақда йўл ҳаракати қатнашчиларига маълум қилишга мажбур.

Эслатиб ўтамиз, йўл-патрул ва патруль-пост хизматларининг барча ходимлари мобил камералар билан фаолият олиб бориши зарурлиги тўғрисида президент Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг декабрида Олий Мажлис палатасига мурожаатида маълум қилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 1 июлдан ЙПХ ходимлари мобил видеокамера билан ишлашни бошлайди