15:45 / 26.01.2019
4 299

Тошкентда 2 нафар талончи қўлга олинди

Тошкентда 2 нафар талончи қўлга олинди
Тошкент шаҳрида яшовчи, муқаддам судланганлар 24 ёшли Д.Э. ва 28 ёшли Ш.Б. 2019 йил 22 январь куни Тошкент шаҳрининг Миробод тумани Кўркамобод маҳалласига ўзларининг бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасида келишган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, улар шу ерда қаровсиз қолдирилган “Ласетти” русумли автомашинани калит танлаш йўли билан очаётган вақтларида автомашина эгаси З.И. кўриб қолган.

Шундай бўлса-да, З.И. етиб келгунига қадар улар автомашина салонидан 7 500 АҚШ долларини олиб, воқеа жойидан яширинганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, кўрилган чоралар натижасида иккала шахс ҳам қўлга олинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 2 нафар талончи қўлга олинди

Жамият янгиликлари