10:51 / 29.01.2019
3 712

Ўзбекистон Артур Трофимовни Қозоғистонга экстрадиция қилди

Ўзбекистон Артур Трофимовни Қозоғистонга экстрадиция қилди
Ўзбекистон Артур Трофимовни Қозоғистонга экстрадиция қилди. Бу ҳақда Қозоғистон Бош прокуратураси сайтида хабар берилган.

«Қўлга олинган шахс 2005-2009 йилларда «БТА Банк» АЖдан жуда кўп миқдорда пул маблағларини ўзлаштириш, уларни легаллаштириш (ювиш), шунингдек, уюшган жиноий гуруҳ ташкил этиш ҳамда бошқаришда гумонланмоқда», - дейилади хабарда.

Қозоғистон Республикаси Бош прокуратурасидан таъкидланишича, Трофимов ўзбекистонлик ҳамкасблар билан келишилган ҳаракатлар туфайли экстрадиция қилинган.

Россия ИИВ ҳузуридаги Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, 2006-2008 йилларда Қозоғистоннинг «БТА Банк»и собиқ раҳбари Мухтор Аблязов ўзига тегишли бўлган «Евразия» ва «Евразия Логистик» МЧЖ орқали банкдан бошқа компаниялар томонидан кредит олинишини ташкил қилган, уларни кейинчалик қайтариш режалаштирилмаган. Тергов версиясига кўра, «БТА Банк»га жами 4,5 миллиард долларлик зарар етказилган. Артур Трофимов ўшанда «Евразия Логистик» директорлар кенгаши раиси бўлган.

Трофимов қандай қилиб Ўзбекистонга келиб қолгани ва бу ерда нима билан шуғуллангани ҳақида маълумот йўқ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон Артур Трофимовни Қозоғистонга экстрадиция қилди