21:20 / 29.01.2019
4 689

Русланбек Давлетов нега судларда адвокатларнинг роли йўқлигига изоҳ берди

Русланбек Давлетов нега судларда адвокатларнинг роли йўқлигига изоҳ берди
“Халқ билан юзма-юз” лойиҳасининг бу галги меҳмони Адлия вазири Русланбек Давлетов Ўзбекистонда адвокатлик борасидаги муаммоли саволларга жавоб қайтарди.

Савол: Республикамизда судларда адвокатлар фаолиятининг аҳамияти сезилмаяпти. Шу пайтгача бирорта адвокат ўз мижозининг айбсиз эканлигини исботлаб берган ҳолатни кузатмадим. Адвокатлар суд нима деса шуни тасдиқловчи иштирокчига айланиб қоляпти. Ўзбекистонда адвокатлар мустақиллигига эришиш учун умид борми ёки уларнинг фаолияти шу тарзда давом этаверадими?
Раҳимжон АБДУРАҲМОНОВ.

Жавоб: Юртимизда босқичма-босқич жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш юзасидан адвокатура институтининг ролини кучайтириш, профессионал юридик ёрдам сифатини ошириш ҳамда суд ишини юритишда тенглик ва тортишув принципларини тўлиқ рўёбга чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Бу борада Президентимизнинг “Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони дастуриламал бўлмоқда.

Фармонга мувофиқ, суд ишини юритишда тенглик ва тортишув принципларини тўлиқ рўёбга чиқариш чораларини кўриш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб берилди, давлат органларининг адвокатура институтига нисбатан маъмурий таъсир кўрсатиш ҳолатлари тугатилди. Шунингдек, адвокатлар томонидан кўрсатилаётан юридик ёрдам сифатини ошириш мақсадида адвокатлик фаолиятини лицензиялаш ихтисосликлар бўйича амалга оширилиши белгиланди.

Қайд этиш жоизки, адвокатлар фаолиятини ташкил этишдаги ўзгаришлар натижалари судлар томонидан чиқарилаётган оқлов ҳукмлари чиқарилишида ҳам ўз аксини топмоқда. 2018 йилда судлар томонидан 867 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукмларининг чиқарилиши ва 3 290 нафар шахснинг озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган ҳолда суд залидан қамоқдан озод этилиши адвокатлар томонидан кўрсатилаётган юридик ёрдам сифати ошаётганлигини тасдиқлайди.

Савол: Ички ишлар идорасидан хизмат ваколатини суиистеъмол қилганлиги учун ишдан бўшатилганларнинг аксариятлари адвокат вазифасида хизмат қиляпти. Қонунбузарлиги учун ишдан бўшатилган ходим қандай қилиб қонун ҳимоячиси бўлиши мумкин? Нима учун адвокатлик лавозимига ишга қабул қилинаётганда уларнинг олдинги иш жойидан нима учун бўшатилганлиги уриштирилмайди?
Лолахон САТИМОВА.

Жавоб: Йўқ, талабгорга адвокатлик лицензияси берилишида унинг олдинги иш жойидан бўшатилганлик сабаби суриштирилмайди. Адвокатура адвокатлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларнинг мустақил, кўнгилли, касбий бирлашмаларини ўз ичига олади.

Амалдаги қонун ҳужжатларига асосан, адвокатлик фаолияти билан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар шуғулланишга ҳақлидир.

Олий юридик маълумотга эга бўлган ва адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни белгиланган тартибда олган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси Ўзбекистон Республикасида адвокат бўлиши мумкин. Шу билан бирга, суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган, шунингдек, судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахсларнинг адвокатлик фаолияти билан шуғулланишига йўл қўйилмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Русланбек Давлетов нега судларда адвокатларнинг роли йўқлигига изоҳ берди