23:18 / 02.02.2019
6 158

Энди «Afrosiyob» поезди Жиззах шаҳрида ҳам тўхтаб ўтади

Энди «Afrosiyob» поезди Жиззах шаҳрида ҳам тўхтаб ўтади
2019 йил 2 февралдан бошлаб, Тошкент-Бухоро-Тошкент йўналишида қатнаётган «Afrosiyob» юқори тезликда ҳаракатланувчи замонавий поездлари Жиззах вокзалида 2 дақиқа тўхташи йўлга қўйилди. Бу ҳақида «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти ахборот хизмати хабар берди.

«Мазкур замонавий поездлар ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритишдан кўзланган асосий мақсад, мамлакатимизда туризмни янада ривожлантириш, юртимизга ташриф буюраётган сайёҳлар ҳамда инвесторларга кенг қулайликлар яратиш, қолаверса барча йўловчиларга сифатли транспорт хизматларини кўрсатиш, бундан ташқари кўп сонли йўловчиларнинг талаб ва истакларини амалга оширишдир», дейилади хабарда.

Қайд этилишича, 2 февралдан бошлаб, Тошкент-Бухоро йўналишида ҳаракатланадиган №762 «Afrosiyob» замонавий поезди ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилди. Тезюрар поезд Тошкент вокзалидан соат 07:28да ҳаракатини бошлайди ва Жиззах вокзалига соат 08:54да кириб бориб, соат 08:56да ҳаракатини давом эттиради. Самарқанд вокзалига эса соат 09:42да кириб бориб, 09:50да ҳаракатланади. Навоий вокзалига эса соат 10:40да тўхтайди ва 2 дақиқадан сўнг ҳаракатини давом эттириб, соат 11:19да Бухоро вокзалига етиб боради.

Шунингдек, Бухоро-Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган №761 «Afrosiyob» замонавий поезди Бухоро вокзалидан соат 15:50да ҳаракатини бошлайди. Соат 16:27да Навоий вокзалига кириб келади ва соат 16:29да ҳаракатини давом эттиради. Самарқанд вокзалига соат 17:20 да етиб келиб, соат 17:28да ҳаракатини бошлайди. Жиззах вокзалига эса соат 18:14да кириб келиб, ушбу вокзалдан соат 18:16да ҳаракатини давом эттиради ва поезд соат 19:44да Тошкент марказий вокзалига етиб келади.​​

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энди «Afrosiyob» поезди Жиззах шаҳрида ҳам тўхтаб ўтади