date
views 18 332

«Ўзбекистоннинг собиқ Бош Прокурори Рашиджон Қодиров «Сангород»га ўтказилди»

«Ўзбекистоннинг собиқ Бош Прокурори Рашиджон Қодиров «Сангород»га ўтказилди»
Бир қатор ОАВ Рашиджон Қодировнинг соғлиги ёмонлашгани учун маҳкумлар сақланадиган тиббиёт муассасига ётқизилгани ҳақида хабарларни тарқатди.

Ҳозирча бу расман тасдиқланмаган бўлса-да, юқори мартабали лавозимда бир неча йиллар мобайнида ишлаган ва моддий жиҳатдан қийинчиликларсиз яшаган инсоннинг кутилмаганда тергов остига олиниши ҳамда «қамоқ»қа тушишининг ўзи унинг соғлиги ёмонлашишига сабабчи бўлгани аниқ.

Эслатиб ўтамиз, Рашиджон Қодиров Жиноят кодексининг «Товламачилик» (165-моддаси), «Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш» (205-модда) ва «Пора олиш» (210-модда) моддаларида кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланиб, 2018 йилнинг 22 февралида Тошкентда ҳибсга олинган эди.

Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари Эркин Йўлдошев 2018 йил 19 декабрь куни Халқаро пресс-клубда собиқ бош прокурор Рашиджон Қодиров устидан очилган жиноий иш бўйича суд жараёни оммага намойиш қилинишини истисно этмаганди.

Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашиджон Қодиров «иши» ҳозирда Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани судида кўриб чиқилмоқда.

Қонунчиликка кўра, ишнинг ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилишига давлат сири ёки қонун билан ҳимояланувчи бошқа сирни сақлаш зарурияти бўлган ҳолатда йўл қўйилади. Бош прокуратура матбуот хизматидан маълум қилишларича, жараён ҳақида маълумот тақдим этиш масаласи суд ваколатига киради.

«Ушбу жиноят ишининг кўриб чиқилиши ёпиқ тартибда амалга оширилди. Ҳозир иш суд жараёнида бўлгани туфайли, жамоатчиликка ахборот тақдим этиш масалалари — фақат суд юрисдиксияси доирасида», — деди Бош прокуратура Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Сурайё Раҳмонова.

2018 йилнинг 22 февраль куни Ўзбекистоннинг собиқ Бош прокурори Рашиджон Қодиров ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эдик.
Маълум бўлишича, Рашиджон Қодиров олдин ҳам қон босимидан азият чекиб, «Сангород»га ётқизилгани ҳақида хабар бергандик.

Таниқли шоир Муҳаммад Исмоил «Фейсбук»даги саҳифасида Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори Рашиджон Қодиров ҳақидаги ҳикояни ўқувчилари эътиборига ҳавола этганди.
Жиноят иши бўйича ҳозирда 24 нафар шахсга айблов эълон қилинган, шулардан 21 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Ўзбекистоннинг собиқ Бош Прокурори Рашиджон Қодиров «Сангород»га ўтказилди»