13:41 / 05.02.2019
5 758

Оёқ кийимларига яширилган заргарлик буюмлари фош этилди (фото)

Оёқ кийимларига яширилган заргарлик буюмлари фош этилди (фото)
Ўзбекистонда фуқароларга ўз эҳтиёжлари учун 65 граммгача заргарлик буюмларини божхона тўловларисиз олиб киришга рухсат этилади. Аммо ушбу маҳсулотларни кўп миқдорда мамлакатга ноқонуний олиб киришга бўлган уринишлар ҳамон учраб турибди.

Ана шундай бир нечта уринишлар Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Ғишткўприк” чегара божхона пости аниқланди.

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Ушбу постга пиёда ҳолда кириб келган фуқаро Т.Н. холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, унинг қўл юклари орасида ва этиги ичига яширилган, оғзаки сўровда тақдим этилмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган қиймати 7 560 000 сўмлик, жами оғирлиги 252 грамм бўлган 39 дона оқ рангли металлдан ясалган заргарлик буюмларини мамлакатга яширинча олиб келаётганида тўхтатиб қолинди.

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Шу каби яна бир ҳолатда фуқаро У.А.нинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганида, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, жами оғирлиги 335 гр. бўлган, оқ металлдан ясалган умумий қиймати 10 050 000 сўмлик яъни, 45 дона заргарлик буюмларини божхона назоратидан яширганлиги аниқланди.

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Яна бир ҳолатда, божхоначиларда эътиборини тортган фуқаро М.Г. холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, оёғидаги қора рангли туфлисининг ички товон қисмига 2 дона целлофан пакетда қиймати 21 000 000 сўмлик, оғирлиги 70 грамм бўлган 17 дона сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмларини қўшни мамлакатдан яшириб олиб кираётганлиги фош қилинди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Оёқ кийимларига яширилган заргарлик буюмлари фош этилди (фото)

Жамият янгиликлари