20:43 / 15.02.2019
3 872

Гулнора Каримовага пора берганликда гумонланган «Telia» раҳбарлари айбсиз деб топилди

Гулнора Каримовага пора берганликда гумонланган «Telia» раҳбарлари айбсиз деб топилди
Швеция суди бугун «Telia Company» телекоммуникация оператори собиқ раҳбари Ларс Нибергни компаниянинг Ўзбекистон бозорига киришдаги коррупция ишига алоқаси йўқ деб топди. Бу ҳақда «Рейтер»га таяниб "Хабар" нашри маълум қилди.
Ниберг ва «Telia»нинг икки собиқ топ-менежерларига нисбатан 2017 йилда айблов эълон эълон қилинган эди. Улар 2007-2010 йилларда Ўзбекистон бозорига кириш учун ушбу мамлакатдаги ҳамкорларига пора беришда гумонланишган эди. Ниберг ва бошқа гумондорлар айбловни рад этишганди.
Стокголм суди Гулнора Каримовага қарашли «Takilant Ltd» ширкати ҳисобига пул ўтказмалари тушгани ўз исботини топганини эътироф қилади. Аммо айбловнинг қолган қисмлари, хусусан, бу пул ўтказмаларининг, ўша йиллардаги швед қонунчилиги талаб қилган каби, айнан ваколатли давлат амалдорига тўлангани аниқланмади. «Шу сабаб суд гумондорлардан барча айбларни олиб ташлайди», дейилади суд хабарида.
«Telia» компанияси олдинроқ АҚШ ва Европада расмийларнинг эътирозлари билан боғлиқ ишни бартараф этиш учун 966 миллион доллар тўлашга розилик берганди.
Ниберг ва бошқа айбланувчилар 2013 йилда компанияни тарк этишганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)