15:15 / 16.02.2019
5 740

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминланиши бўйича мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўқув-семинар ўтказилди

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминланиши бўйича мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўқув-семинар ўтказилди
Жорий йилнинг 13 февраль куни Тошкент вилоятининг Қўйичирчиқ тумани ҳокимияти биносида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи Халилов Умарбек Яхшимуродович, Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Шухрат Исмаилович Хусенов, ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий тадқиқот институти ректори, вилоят инспекциянинг барча ходимлари ҳамда туман қишлоқ хўжалик корхоналарининг агрономлари иштирокида “Ўсимликларни зарарсизлантириш, бошоқли дон экинларида зараркунанда, касаллик ва бегона ўтларга қарши курашиш” бўйича ўқув семинар машғулоти ўтказилди.

Ушбу ўқув семинар машғулотида сараланган уруғлик донини тайёрлаш ва уни касалликларга қарши дорилашда фақат давлат стандартига жавоб берадиган дори воситаларидан фойдаланиш, экин майдонларини дон экишга сифатли тайёрлаш ва оптимал муддатларда донни экиш, агротехник тадбирлар (ўғитлаш, суғориш)ни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, ғалла майдонларида зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларга қарши уйғунлашган профилактик кураш тадбирларини амалга ошириш, ривожланиш ва стресслардан чиқариш учун микроўғитлар, стимулятор ва биостимуляторларни қўллаш ҳақида ҳамда келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.



arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминланиши бўйича мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўқув-семинар ўтказилди