17:08 / 23.02.2019
5 395

Сунъий тухумлар сотилаётгани ҳақида хабар юзасидан «Ўрикзор» бозорида текширув ўтказилди

Сунъий тухумлар сотилаётгани ҳақида хабар юзасидан «Ўрикзор» бозорида текширув ўтказилди
Фото: ЎзА
Ижтимоий тармоқлар орқали Ўзбекистон бозорларида, хусусан, «Ўрикзор» савдо комплексида сунъий тухумлар сотилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерациясига кўра, мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 22 февраль куни «Ўрикзор» савдо комплекси МЧЖга қарашли дўконларда мониторинг, яъни парранда тухуми билан савдо қилувчи тадбиркорлар билан бирма-бир суҳбат ўтказилиб, савдо юритувчиларга санитария, хусусан, тиббий дафтарчаларга эга бўлиш ҳамда маҳсулотларга бериладиган ветеринария маълумотларини тақдим этиш талаблари қўйилди.
Шунингдек, савдода бўлган тухумлардан намуналар олиниб, ҳар бир сотувчининг ўзи гувоҳлигида қисқа муддатли кўргазмали текширув ўтказилди.
Хулосаларга кўра, текширув давомида тухум намуналари истеъмолга яроқли экани аниқланди.
Мутасаддилар томонидан ўзаро ахборот алмашишга келишилиб, назорат кучайтирилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сунъий тухумлар сотилаётгани ҳақида хабар юзасидан «Ўрикзор» бозорида текширув ўтказилди