16:15 / 28.02.2019
4 136

Қашқадарёда янги масжидга тамал тоши қўйилди (фото)

Қашқадарёда янги масжидга тамал тоши қўйилди (фото)
Муфтий Усмонхон Алимов Қашқадарё вилоятида янгидан барпо этилаётган «Абдураҳмон Ҳалифа» жоме масжидининг биринчи ғиштини қўйиб бериш учун Косон туманига ташриф буюрди, дея хабар беради «Azon.uz».

Жоме масжид пойдеворига тамал тошини қўйиш жараёнида муфтий ушбу масжид мўмин-мусулмонлар учун зиё ва ҳидоят тарқатувчи, ёшлар маърифати юксалишида улкан ҳисса қўшадиган даргоҳ бўлишини тилаб, мазкур хайрли ишга ҳисса қўшганлар ҳамда мутасаддилар ҳаққига дуо қилди.

Фото: «Azon.uz»
Тадбирда уламолар, маҳалла фаоллари, мўйсафид отахонлар ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳам иштирок этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда янги масжидга тамал тоши қўйилди (фото)