Бош прокуратура матбуот хизмати Тошкентдаги Юнусобод тумани 11-мавзе Янгишаҳар кўчасида жойлашган «ТЕТ-а-ТЕТ» номли тунги клубида юз берган пичоқбозлик юзасидан баёнот берди.
2019 йил 24 февраль куни соат 23:30 ларда Ш.Қ., З.А., Д.Х. ва У.А. Юнусобод тумани 11-мавзе Янгишаҳар кўчасида жойлашган «ТЕТ-а-ТЕТ» номли тунги клубга келиб, М.Т. ва А.Т., Ш. К. ва Ф.Ю.лар Д.А. билан ўзаро оғзаки келишмовчилик сабаб, М.Т. ва Д.А. ушбу тунги клубдан чиқиш эшиги олдидаги йўлакка чиқишиб, бир-бирларини ура бошлайди.
Клуб кириш эшиги олдида бўлган ва ушбу ҳолатни кўрган Д.А.нинг таниши Ж.Т. ушбу келишмовчиликка аралашганлиги ва М.Т.ни қўллари билан урганидан сўнг унинг таниши А.Т. хам ушбу жанжалга аралашиб, юқоридаги шахслар билан муштлашиб уришганлиги натижасида, Д.А.нинг кучи етмаганлиги сабабли, шимининг чўнтагида бўлган ёғоч дастали кичик ошхона пичоғи билан дастлаб, М.М.Турғуновнинг орт томонидан чап курак қисмига уриб тан жароҳати етказиб, Н.Н.нинг чап кўкрак соҳасини шу пичоқ билан кесиб юбориб, сўнг А.Т.нинг қорин соҳасига пичоқ билан уриб, тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан 25.02.2019 йилда Юнусобод тумани ИИБ ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Д.А. ва Ж.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми «е,к» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича 26.02.2019 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми «е,к» банди билан Д.А. ва Ж.Т.га айб эълон қилиниб, шу кунда қамоққа олиш эҳтиёт чораси тайинланган.
Ҳозирда жинояти иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди