Этик ва куртка ёқасига яширилган заргарлик буюмлари фош этилди

  • 04 март 2019, 22:30
  • 1 488
  • Жамият
  • Этик ва куртка ёқасига яширилган заргарлик буюмлари фош этилди
    Тошкент вилояти божхона бошқармасининг "Ғишткўприк" чегара божхона пости ходимлари заргарлик буюмларини юртимизга ноқонуний олиб ўтиш ҳолатларига чек қўйишмоқда.

    Жумладан, мазкур постга кириб келган фуқаро Т. Н.нинг хатти-ҳаракатлари ходимлар эътиборини тортди. Ушбу шахс холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилди. Натижада, унинг қўл юклари ва этиги ичидан йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, оғирлиги 252 граммни ташкил этувчи 7,5 миллион сўмлик 39 дона заргарлик буюмлари яширилганлиги аниқланди.

    Ушбу шахс У.А. нинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганида эса йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, жами оғирлиги 335 грамм бўлган, оқ металлдан ясалган 10 миллион сўмлик, 45 дона заргарлик буюмларини яшириб, мамлакатимизга олиб кираётгани аниқланди.

    Фуқаро М.Д.эса заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишнинг янги усулини ўйлаб топган экан. Ушбу шахс холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, эгнидаги курткаси ёқаси четига яшириб тикилган умумий қиймати 13,3 миллион сўмлик 444 грамм заргарлик буюмларини яширганлиги фош қилинди.

    Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

    » » Этик ва куртка ёқасига яширилган заргарлик буюмлари фош этилди