08:10 / 05.03.2019
3 842

Нодавлат спорт иншоотларини қуриш учун ер 30 йилга бепул берилади

Нодавлат спорт иншоотларини қуриш учун ер 30 йилга бепул берилади
Ҳукумат қарори билан Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Низомга мувофиқ, давлат-хусусий шериклик қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

- нодавлат спорт иншоотларини қуриш ва фойдаланиш учун ерни бепул бериш (30 йилга);
- давлат спорт иншоотларининг фойдаланилмаётган қисмини бепул фойдаланиш учун хусусий шерикларга ўтказиш (30 йилга);
- мавжуд давлат спорт иншоотларини қайта қуриш ва жиҳозлаш (30 йилга);
- кейинчалик беғараз ёрдам кўрсатиш шарти билан спорт иншоотларини қуриш учун ерни бепул бериш (20 йил ва ундан ортиқ даврга);
- концессия асосида қуриш, қайта қуриш ва жиҳозлаш учун ер ёки бино ажратиш;
- хусусий спорт иншоотларини моддий-техник ва молиявий таъминлаш.
Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларни тузиш бўйича 5 кишилик танловларни ўтказиш комиссияси тузилади.

Танлов бошланишидан 30 кун олдин интернет тармоғида ва расмий сайтларда бу ҳақда эълон берилади.
Танловда қатнашмоқчи бўлганлар комиссияга ариза беради.

Ариза 10 кунда комиссия томонидан кўриб чиқилади.
Камида икки иштирокчидан танловда иштирок этиш учун аризалар келиб тушганда, танлов ўтказилади.
Энг мақбул таклиф эгаси танлов ғолиби деб топилади ва у билан битим тузилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нодавлат спорт иншоотларини қуриш учун ер 30 йилга бепул берилади