19:08 / 05.03.2019
5 102

Таксилар «Тўхташ тақиқланган» белгиси амал қилувчи жойда тўхташи мумкин бўлади

Таксилар «Тўхташ тақиқланган» белгиси амал қилувчи жойда тўхташи мумкин бўлади
Ўзбекистон Республикаси президенти «Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Ҳужжат билан 2019 йил 1 апрелдан бошлаб юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги ижара шартномасини тасдиқлаш учун давлат божи ставкаси амалдагисига қарши икки баробарга пасайтирилади.

Транспорт вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда 2019 йил 1 июлгача бўлган муддатда «UzTrans» ягона интерактив ахборот тизими яратилишини таъминлайди.

2019 йил 1 июлдан бошлаб шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ:
- йўналишли таксилар учун талаб этилувчи тўлов терминаллари, таксометр ҳисоблагичлар ва радиоалоқа қурилмалари алмаштирилаётган ускуналар функцияларини таъминлайдиган махсус иловаларга эга қурилмалар (мобил телефонлар, планшетлар, электрон тўлов тизимлари) билан алмаштирилиши мумкин;
- йўналишли таксига қонунчилик билан талаб этилувчи рангни ўзи ёпишувчи материаллардан фойдаланиш йўли билан бўяш заруратисиз бериш;
- йўналишли такси сифатида ишлатилувчи ва ташқи ҳамда ички безак ягона белгилари билан жиҳозланган енгил автомобиллар йўналишли транспорт воситалари ҳаракатининг махсус йўлагидан юриши, шунингдек, «Тўхташ тақиқланган» белгиси амал қилувчи жойда тўхташи мумкин;
- халқаро автомобиль ташувлари учун хорижий/кўп томонлама рухсатномалар олиш учун ариза қабул қилинган кундан эътиборан бир иш куни мобайнида кўриб чиқилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Таксилар «Тўхташ тақиқланган» белгиси амал қилувчи жойда тўхташи мумкин бўлади