
Ижтимоий тармоқларда Гулнора Каримова ўз жонига қасд қилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.
Бунга аниқлик киритиш мақсадида ЎзА мухбири Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Сурайё Раҳмоновага мурожаат қилди.
Сурайё Раҳмонованинг қайд этишича, Г.Каримова билан боғлиқ тарқалаётган хабарлар асоссиз. Хабар тарқалгач, унинг қанчалик ҳақиқатга яқинлиги текшириб кўрилди ва уйдирма экани маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Г.Каримова жазони ўташ тартиби ва шартларини қасддан бузганлиги сабабли жиноят-ижроия қонунчилигига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузуридаги Пробация хизматининг тақдимномасига асосан, 2019 йил 5 мартда жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани суди томонидан унга нисбатан тайинланган жазонинг ўталмай қолган муддати озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилиб, умумий тартибли колонияда ўташи белгиланган эди.
Айни пайтда Гулнора Каримова умумий тартибли колонияда жазо муддатини ўтамоқда.
Мазкур хабар тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.
Манба: uza.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар