21:41 / 08.03.2019
9 095

Гулнора Каримова колонияда қанча вақт бўлади?

Гулнора Каримова колонияда қанча вақт бўлади?
Аввал сайтимизда маълум қилганимиздек, Г. Каримовага агар озодликни чеклаш жазосини ўташни қўпол равишда бузиш, шунингдек, суд томонидан унга юклатилган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, суд озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган қисмини бошқа жазо турларига алмаштириши мумкинлиги тушунтирилган. Аммо, Г. Каримова жазони ўташ даврида суд томонидан белгиланган чекловларни тизимли равишда бузиб, мажбуриятларини бажармай келган.

Кун.узда маълум қилинишича, жазони ўташ тартиби ва шартларини қасддан бузган Гулнора Каримова энди унга нисбатан тайинланган жазонинг ўталмай қолган муддатини - 4 йилдан ортиқроқ муддатни умумий тартибли колонияда ўтайди.

Имон эса «Айни пайтда у қаерда эканлигини ва унга нима қилганлигини ҳеч ким билмайди, аммо Швейцариядаги адвокатлар ва прокурорлар хабардор қилинган ва улар чоралар кўрмоқда», — деб ёзмоқда.

Шунингдек, Каримованинг Женевадаги адвокати Грегуар Манжа ўз твиттери орқали нуфузли нашрларга мурожаат қилиб, ҳолатга эътибор қаратишларини сўраган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гулнора Каримова колонияда қанча вақт бўлади?