
Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи, аввалги вазифалар ижроси билан танишиш, янги истиқболли лойиҳаларни белгилаш мақсадида 12 март куни Навоий вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.
Давлат раҳбари барча ҳудудлар каби Навоий вилоятига ҳам бир неча бор ташриф буюриб, иқтисодиёт тармоқларини кенгайтириш, аҳоли фаровонлигини оширишга доимий эътибор қаратиб келмоқда. 2017 ва 2018 йиллардаги ташрифлар чоғида белгиланган чора-тадбирлар натижасида вилоятда кўп ишлар амалга оширилди.
Бу сафар Нурота ва Кармана туманлари, Навоий шаҳридаги янги корхоналар, ижтимоий объектлар, энергетика, кимё ва балиқчилик мажмуалари билан танишиш режалаштирилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар