23:09 / 13.03.2019
6 640

Самарқандда ўқувчи қиз кийим дўконига ўғриликка тушди (фото)

Самарқандда ўқувчи қиз кийим дўконига ўғриликка тушди (фото)
Фото: Самарқанд вилояти ИИБ
12 март куни соат 02:07 да Жомбой туман қўриқлаш бўлими ТҚПга туманнинг Галакапа кўчасида жойлашган «Жасур-Санжар савдо» МЧЖга қарашли кийим дўконига бузиб кириш ҳолати рўй берганлиги ҳақида сигнал келиб тушди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ИИБ матбуот хизматига таяниб «Дарё» нашри маълум қилди.

Жомбой туман ИИБ ТҚПнинг тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ аъзолари воқеа жойига етиб бориб объектни кўздан кечирганда объектнинг кўча томондаги ойнаси ғишт ёрдамида синдирилганлиги аниқланган. Дўкон ичида бўлган 18 ёшли Т.М. қўлга олинган.

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ
Кийим-кечак дўконига ўғриликка кирган Т.М. Жомбой туманидаги 26-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси эканлиги аниқланган ва туман ИИБга олиб келиб топширилган.

Ҳолат бўйича Жомбой туман ИИБ томонидан суриштириш ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда ўқувчи қиз кийим дўконига ўғриликка тушди (фото)