19:23 / 14.03.2019
5 883

Ўзбеклар бошқа давлатлар аҳолисидан эрта қариётгани маълум бўлди

Ўзбеклар бошқа давлатлар аҳолисидан эрта қариётгани маълум бўлди
Ўзбекистон аҳолиси қарийб 58 ёшда қаришни бошлайди, Озарбойжонда ҳам худди шундай кўрсаткич. Тожикистон, Беларусь ва Грузия фуқароларида кексалик белгилари 60 ёшда, Қирғизистон, Латвия ва Литвада эса 61 ёшда пайдо бўлади.

Lancet нуфузли тиббиёт журналида эълон қилинган, олимлар халқаро гуруҳининг тадқиқоти шундан дарак бермоқда. Тадқиқот муаллифлари турли мамлакатлар аҳолисида кексалик ёшидаги касалликлар қанчалик тез ривожланишини ўрганишди. Россияликлар 159 мамлакатда яшовчиларга қараганда тезроқ қарияпти.

Тадқиқот муаллифлари аҳоли кексайиш кўрсаткичларини аниқлашнинг ўзига хос услубини ишлаб чиқдилар. Улар одамлар кекса кишиларга хос бўлган касалликларга чалина бошлайдиган ўртача ёшни аниқлашди. Бундай касалликлар рўйхатига Альцгеймер ва Паркинсон касаллиги, гипертония, катаракта ҳамда глаукома каби 92та ташхис киритилди.

Кекса ёшдаги касалликлар ривожи бўйича ўртача ёш - 65. Россияда у анча паст - 59 ёш, дея таъкидлайди тадқиқот муаллифлари. Бу 2018 йилги ислоҳотдан кейин эркаклар учун белгиланган пенсия ёшидан ҳамда Беларусь, Ҳиндистон, Индонезия, Жанубий Африка ва Эфиопиядаги қариш ёшидан пастдир.

Тадқиқот натижаларига кўра, Япония (76,1 ёш), Швейцария (76,1), Франция (76) ва Сингапур (76) аҳолиси кечроқ қаришни бошлайди. Ҳаммадан эрта - Папуа-Янги Гвинея (45,6), Маршалл ороллари (51) ва Афғонистон (51,6) аҳолиси.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбеклар бошқа давлатлар аҳолисидан эрта қариётгани маълум бўлди