Давлат иккита товарнинг нархларини тартибга солишни тўхтатади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги телеграм каналида хабар берилган.
2018 йил баҳорида нархлари ва тарифларни давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятга молик ҳамда стратегик тоифадаги товарлар ва хизматлар турлари рўйхати тасдиқланганди. Улар орасида ун, бензин, этил спирти, минерал ўғитлар ва бошқалар бор.
2019 йил бошида Молия вазирлиги ушбу рўйхатдан иккита бандни чиқариб ташлаш таклифи бўлган лойиҳани эълон қилди:
1. Аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари ва давлатнинг стратегик захирасини шакллантириш учун мўлжалланган пахта мойи;
2. Шулха ва пахта чигити шроти.
2019 йил 18 март куни ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, эндиликда ушбу товарларнинг нархлари давлат томонидан тартибга солинмайди ва бозор механизмлари асосида шакллантирилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди