22:00 / 25.03.2019
8 170

Ҳаёт фасллари

Ҳаёт фасллари
Ҳаёт ва тижорат йил фаслларига ўхшайди. Йил фаслларини ўзгартира олмаймиз, аммо ўзимизни ўзгартира оламиз. Шундай экан, ҳаёт фаслларини ва улар билан қандай муносабатда бўлиш кераклигини кўриб чиқамиз.


Қиш: кучли бўлиш вақти келди.
Қишнинг турли хиллари бор: молиявий инқирозга хавф туғдирадиган иқтисодий қиш, соғлиғимизга хавф туғдирадиган жисмоний ҳолат қиши, қалбларни тилка-пора қилувчи шахсий қиш. Қиш вақти: ҳамма нарсадан кўнгил қолиши...яккалик...соғиниш...
Етук кишилар бу фаслда кучли, доно, яхши бўла бошлайдилар.
Айнан қиш шахсий ривожланиш вақти- бу яхши ғоя. Мен авваллари тушунмай, қишда ўзимни қидирардим. Кейин эса ишларим орқага кета бошлагач, жаноб Шоафф: «Сен енгил бўлишини хоҳлама. Сен яхши бўлишини хоҳлашинг керак. Сен муаммоларинг камайишини истама. Сенинг маҳоратинг кучлироқ бўлишини иста. Сен камроқ эътирозлар бўлишини хоҳлама, сен донороқ бўлишни хоҳла», деди.
Ўша пайтдан бошлаб, қишдан кейин албатта келадиган баҳор олдидан ўз фаолиятимни фаоллаштиришга бағишладим.


Баҳор: имкониятларни ишга солиш вақти.
Баҳор имкониятларидан фойдаланишни ўрганишимиз керак. Унинг буюклиги қишдан кейин келишидир. Қийинчилик ортидан имкониятлар келади.
Баҳор- бор устунликларимизни ишга солиш вақти. Яхши об-ҳаво бизни йўлдан уришига йўл қўймай, фаолроқ бўлишимиз зарур. Ишларимиз кузда яхши бўлишини истасак, баҳорда уруғ экиб олайлик. Ҳар биримизнинг олдимизда икки йўл бор: ё баҳорда уруғ қадаб, кузда ҳосил йиғиштирамиз, ё кузда садақа сўраймиз.


Ёз: экинга қараш вақти.
Бутун ёз давомида экинларимизни овқатлантириш ва ҳимоя қилишни ўрганамиз. Экинларимизни ҳимоя қила олмасак, ҳосилдан айриламиз.
Ёз фаслида амал қиладиган икки ҳақиқат:
-бири, барча яхши нарсалар ҳужум остида бўлади.
-иккинчиси, ҳамма қадриятлар ҳимоя остида бўлиши зарур.


Куз: жавоб берадиган вақт.
Куз- биз баҳор ва ёзда қилган меҳнатларимиз меваларини териб оладиган вақт. Киши етуклигини баҳор ва ёзда ғамхўрлик қилган ва кузда олган ҳосил даражаси учун тўла жавобгарликни зиммага олиш қобилятидан билиш мумкин. Кузда яхши ҳосил олган бўлсак, мақтовларсиз ва ишни эплай олмаган бўлсак, норозиликларсиз қабул қилишни ўрганишимиз керак. Бу осон бўлмасада, лекин шундай қила олсак, бизни етуклигимизни билдиради.

Муваффақиятсизлигимизга ҳукумат, солиқлар, жамият, нархлар, об- ҳаво сабабчи эмас, балки ўзимиз сабабчимиз, деб ёзади Жим Рон.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳаёт фасллари