10:55 / 26.03.2019
3 394

ИИББ: тунги клубдаги тартибсизликлар бўйича хабарлар бўрттирилган (видео)

ИИББ: тунги клубдаги тартибсизликлар бўйича хабарлар бўрттирилган (видео)
Интернетда бир неча шахс шаҳардаги кўнгилочар масканлардан бирида муштлашув келтириб чиқаргани тасвирланган видео тарқалди.

Шу билан бирга, хабар қилинишича, ҳодиса 3 март куни Сергели туманидаги «Утопия» тунги клубида соат 2:00лар атрофида содир бўлган. Бу муштлашувда ўнлаб йигитлар иштирок этган.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарида айтилишича, ички ишлар органларига 3 март куни ҳам, ундан кейинги кунларда ҳам на бу туманда, на шаҳарнинг бошқа туманларидаги кўнгилочар масканларда тартибсизликлар юз бергани ҳақида ҳеч қандай маълумот келиб тушмаган. Видеода тасвирланган муштлашув оқибатида жабрланган шахслар ҳақида ҳам хабар йўқ.

Бироқ, ИИББ хабарига кўра, ушбу видеоёзув қаерда ва қачон тасвирга туширилганини аниқлаштириш ҳамда тафсилотларни билиш мақсадида текширув бошланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ИИББ: тунги клубдаги тартибсизликлар бўйича хабарлар бўрттирилган (видео)