Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси муҳокамаси порталига Ўзбекистонда таксилар фаолиятини такомиллаштиришга оид ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.
Унга кўра, 2019 йилнинг 1 июлидан жисмоний шахсларга тўрт кишидан ортиқ бўлмаган йўловчи ўриндиқли енгил автомобилларда йўловчи ташишга рухсат берилади. Бунда улар ЯТТ сифатида электрон платформа орқали операторлар билан шартнома имзолаган бўлиши керак.
Автомобилни муайян рангга бўяш шарт эмас, ёпишадиган материаллар билан автомобиль эшикларига, капотига ва яна қаеригадир такси белгилари туширилади.
Йўналишсиз такси сифатида фойдаланишга мўлжалланган енгил автомобилларнинг ижара шартномасини нотариал расмийлаштириш талаби бекор қилинади.
«Ҳужжат лойиҳасида турли платформалар орқали хизмат кўратадиган юридик шахсларга ҳам талаблар белгиланмоқда. Масалан, масала ўз мақоми тўғрисида интернетга батафсил ахборот жойлаштириши керак бўлади. Серверлари Ўзбекистонда жойлашган бўлиши керак, солиқ ва ҳоказолар», дея изоҳ берган «Davletovuz» канали.
Юридик шахслар таксилари йўл ёқасидаги парковкалар, аэропортлар, вокзаллар, автостанциялар, савдо марказлари ҳамда марказий бозорлар парковларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди