
«Мева қаҳрамони» деб эътироф этилган, барча инсонлар севиб истеъмол қилувчи, баҳорнинг ўрталарида уялиб, ер юзасига икки юзини қизартириб мана мен деб чиқувчи-қулупнайнинг таркибида:
- витамин- C, А, Э, ПП, Б1, Б2;
-кислоталар- танник, фолий, аспартик, эллагик;
-кимёвий элементлар- темир (Фе), кальций (Cа), мис (Cу);
-бошқа моддалар- каротин, пектин, селлюлоза, антосиянин.
Фойдали хусусиятлари:
-кўриш қобилятини тиклаши мумкин;
-эпителий тўқималарини соғлиғини сақлаб туради;
-каротин ва А витамини бўлгани учун кечада кўрликни камайтириши мумкин;
-ҳазм қилишда ҳам иштирок этади;
-ич қотиб қолишини яхшилайди;
-таркибидаги Б1 витамини асаб тизими фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади;
-Б2 витамини кўзнинг нурига ҳам фойда;
-меваси юрак фаолиятини яхшилаб, иммунитетни оширади;
-шарбати иштаҳани очади;
-ичакларни тозалайди;
-буқоқнинг олдини олади;
-жигар ва буйракнинг яхши ишлашига, қабзият ва анемияга қарши қўл келади;
-фолий кислотасига бойлиги сабабли хотирани мустаҳкамлайди;
-қулупнай мевасини эзиб, сметана билан аралаштириб, юз терисига суртсангиз ажин тушишини олдини олади ҳамда юзни тетиклаштиради;
-қулупнай мевасини эзиб, озгина лимон шарбати қўшасиз ва сепкиллар устига суртсангиз, сепкилларингиз кўзга ташланмайдиган бўлиб қолади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар