17:00 / 05.04.2019
3 566

Тошкентдаги "пойгачилар" сабабли 62 ёшли аёл вафот этди (видео)

Тошкентдаги "пойгачилар" сабабли 62 ёшли аёл вафот этди (видео)
Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги пойга сабабли айрим фуқаролар жароҳат олди, бир фуқаро бевақт вафот этди.
29 март куни тонгги соат 6:20да ЙТҲ содир бўлгани ва бунинг натижасида 62 ёшли пиёда ҳалок бўлгани ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, автомашинада бўлганлар тунги клублардан бирида кўнгилхўшлик қилишган ва кичик келишмовчилик сабаб айрим йигитлар автомашина билан қочишга уринган, уларнинг ортидан иккинчи автомашинанинг қувлаб келиши ЙТҲ содир бўлишига сабаб бўлган.

"Самарқанд дарвоза" ва "Алишер Навоий" кўчаларининг кесишмаси, яъни "Чорсу" бозори рўпарасида автомашина катта тезликда келиб "Газель" машинасига урилган ва ЙТҲ содир этган.
Мана шу тўқнашув натижасида кўчада бўлган 62 ёшли аёл вафот этган.
[media=https://youtu.be/pAuSy20rjBE]

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентдаги "пойгачилар" сабабли 62 ёшли аёл вафот этди (видео)