12:42 / 17.04.2019
6 155

"Борига Барака" кўрсатувининг ҳомийлари кўпайгандан кўпаймоқда (видео)

"Борига Барака" кўрсатувининг ҳомийлари кўпайгандан кўпаймоқда (видео)
"Бу даргоҳдан ҳеч ким норизо бўлиб кетган эмас" шиори билан "Zo'r TV" телеканалида ўз фаолиятини олиб бораётган "Борига Барака" лойиҳаси ажойиб ва қизиқарли кўрсатув чиқди-да! Нима дейсиз? Кимлардир бу кўрсатувнинг ҳақиқийлигига ишонган бўлса (ўйинда иштирок этганлар), яна кимлардир ҳалигача ишонмайди.

Демак, улар ҳам ўйин иштирокчиси бўлиб кўришлари керак. Хуллас, нима бўлган тақдирда ҳам лойиҳа ижодкорларига омад тилаймиз. Лекин нимагадир мени ушбу кўрсатувнинг ҳомийлари қизиқтирмоқда. Бу кўрсатувнинг ҳамкор ҳомийлари кўпайгандан кўпаймоқда.

Менимча, ҳомий кўпайгани сайин ўйин иштирокчисига айланиш ҳам қийин бўлиб бормоқда. Бу ҳақда лойиҳа муаллифлари нима деркин? Шу кўрсатувни кўриб ўтирганимда хаёлимга ҳомийларни санаб чиқиш фикри келди. Бу сизни ҳам қизиқтирадими? Хўш, "Борига Барака" лойиҳасининг ҳомийлари:
1. "Атлас" кўнгилочар савдо мажмуаси
2. "Eco Bozor" савдо маркази
3. "Crafers" савдо белгиси (бош ҳомий)
4. "CLICK" МЧЖ компанияси
5. UZPAYNET компанияси
6. “Samsung” компанияси
7. "Dolce Fresh" шарбат ишлаб чиқарувчи компания
8. "Агробанк" Акциядорлик тижорат банки
9. AKFA Medline кўп профилли тиббиёт маркази
10. "Art by Sofia" бренди (Сабинахон кийиб чиқадиган либослар)
Қарангки, 10 та ҳамкор-ҳомий! Яна қайси ўзбек кўрсатувида шунча ҳомийлар бор. Агарда кейинги кўрсатувдан яна бошқа компаниялар номини эшитсангиз ҳайрон қолманг. Ахир бу "Борига Барака"!


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » "Борига Барака" кўрсатувининг ҳомийлари кўпайгандан кўпаймоқда (видео)