19:35 / 17.04.2019
3 867

Ўзбекистонда уч ой ичида 90та қотиллик жинояти содир этилди

Ўзбекистонда уч ой ичида 90та қотиллик жинояти содир этилди
Прокуратура органлари тергов тармоқлари фаолияти устидан назорат бошқармаси томонидан прокуратура органлари томонидан 2019 йилнинг дастлабки 3 ойида тергов қилинган жиноят ишлари таҳлил қилинди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда.

Таҳлил этилаётган даврда прокуратура органлари томонидан 3 212 (3 264) та жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари ўтказилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 190 тага ёки 1,5 фоизга камайган. Шундан 1 756 (1 819) нафар шахсга нисбатан 1 129 (1 183) та жиноят иши судга юборилиб, ўтган йилга қараганда 54 тага ёки 4,5 фоизга камайган.

2019 йилнинг дастлабки 3 ойида 399 (263) та жиноят ишининг тергови, шу жумладан 210 (143) таси ЖПКнинг 83-моддасига, 189 (120) таси 84-моддасига асосан тугатилган бўлиб, бу кўрсаткич тергов қилинган жами жиноят ишларининг 16,1 (9,7) фоизини ташкил этади.

Республика бўйича 2019 йил 3 ойида 90 та қотиллик жинояти содир этилган бўлиб, ўтган йилга нисбатан (123) 33 тага ёки 26,9 фоизга камайган. Содир этилган қотиллик жиноятларининг ҳозирча фақат 1 таси фош этилмасдан қолмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда уч ой ичида 90та қотиллик жинояти содир этилди