21:30 / 22.04.2019
4 882

Бош прокуратура Бухорода портлаган Nexia ҳақида маълумот берди

Бош прокуратура Бухорода портлаган Nexia ҳақида маълумот берди
Фото: «Потребитель Бухара плюс»
Бош прокуратура Бухородаги метан газ қуйиш шохобчасида портлаб кетган Nexia машинаси юзасидан маълумот берди.

2019 йил 21 апрель куни соат 22:20 ларда Бухоро вилояти Вобкент тумани «Қипчоқ» маҳалласида яшовчи, 1975 йилда туғилган Б. А. ўзига тегишли бўлган оқ рангли Nexia русумли 80 Т 550 GА давлат белгили автомашинасига Қизилтепа тумани, «Бўлакработ» маҳалласи ҳудудида жойлашган «Қизилтепа Зарафшон алангаси» МЧЖга тегишли метан газ қўйиш шохобчасида метан газ қуйиши вақтида, автомашинага ўрнатилган газ баллони босим натижасида тўсатдан чақнаши натижасида 2 қисмга бўлиниб кетган.

Мазкур ҳодиса натижасида бирор-бир шахсга тан жароҳати етказилмаган, автомашина орқа юкхонаси ичи ва капоти, шунингдек «Қизилтепа Зарафшон алангаси» МЧЖга қарашли метан газ қўйиш шохобчаси алоҳида бўлинмаси тепа (шифт) қисми бироз шикастланган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги ТБ суриштирувчиси С.Абдисаломов томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош прокуратура Бухорода портлаган Nexia ҳақида маълумот берди