07:57 / 24.04.2019
4 639

«Вақф»нинг «Малибу» автомобили масаласига ойдинлик киритилди

«Вақф»нинг «Малибу» автомобили масаласига ойдинлик киритилди
Хабарингиз бор, шу кунларда ижтимоий тармоқлар орқали «Вақф» хайрия жамоат фонди раиси ўзига «Малибу-2» хизмат машинаси олганлиги ҳақида хабар тарқалди.

Azon.uz портали ушбу масалага аниқлик киритиш мақсадида Фонд раисининг 1-ўринбосари Зохиджон Тўраев билан боғланди. Молия-хўжалик масалаларига бевосита масъул бўлган Зохиджон Тўраевнинг айтишича, бугунги кунда фонд томонидан хайр-эҳсон, закот ва вақф учун ажратилган 3 та, турли йўналишлардаги акцияларнинг (китоб, бетоблар учун маблағ йиғиш, сув чиқариш ва ҳ.з.) 10 та ҳисоб рақами, шунингдек масжидлар ва зиёратгоҳлар эҳсон тушумларига мўлжалланган 2 та ва фонднинг асосий ҳисоб рақами, жами 16 та ҳисоб рақами юритилади.

Ҳар бир ҳисоб рақами аниқ мақсадларга йўналтирилган бўлиб, манбаси белгилаб қўйилган.

«Малибу-2» русумли автомобиль масаласидаги саволимизга раиснинг биринчи ўринбосари қуйидагича жавоб берди:
– Ҳақиқатан фонд томонидан «Малибу-2» автомобили харид қилинди. Лекин бу хабарларда таъкидланганидек хайр-эҳсонлар эмас, балки Фонднинг асосий ҳисоб рақамидаги маблағлар ҳисобидан сотиб олинган. Ушбу ҳисоб рақамига Мусулмонлар идораси томонидан маблағ ажратилади (ушбу маблағ қандай шаклланиши тўғрисида таҳририятда маълумот мавжуд эмас).

Фонд раисининг биринчи ўринбосари, шунингдек, ушбу масала юзасидан барчага очиқлигини ва исталган фуқаро Фонднинг 78 150-64-37, 78 150-64-36 рақамларига қўнғироқ қилиб саволларига жавоб олиши мумкинлигини маълум қилди.

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Вақф»нинг «Малибу» автомобили масаласига ойдинлик киритилди