11:17 / 30.04.2019
2 985

Тошкентда талончилар қўлга олинди

Тошкентда талончилар қўлга олинди
2019 йил 26 апрель куни 2 номаълум шахс Тошкент шаҳри Юнусобод туманининг 18-даҳасида фуқаро Ш.Н. исмли қизни куч ишлатиш йўли орқали “iPhone” ва “Redmi” русумли мобиль телефонларини олиб, воқеа жойидан яширинганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарида айтилишича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Сергели тумани Нилуфар кўчасида яшовчи О.Ж. ва Шайхонтоҳур тумани Ипакчи кўчасида яшовчи Ф.Б. содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда талончилар қўлга олинди