09:40 / 14.05.2019
3 231

Тошкентда аёлнинг бўйнидаги занжирни юлиб қочмоқчи бўлган талончи ушланди

Тошкентда аёлнинг бўйнидаги занжирни юлиб қочмоқчи бўлган талончи ушланди
Фото: Ички ишлар вазирлиги
2019 йил 12 май куни Тошкент шаҳрининг М.Улуғбек туманида яшовчи 37 ёшли Л.А. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 10 май куни номаълум шахс М.Улуғбек кўчасида бўйнидаги сариқ металлдан ясалган занжирини ва ундаги кулонини юлиб олиш мақсадида тортган вақтида занжир узилиб кетиб, фақатгина кулонини олиб воқеа жойидан яширинганлигини маълум қилган, деб ёзади Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни М.Улуғбек тумани Султония кўчасида яшовчи 50 ёшли А.Н. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда аёлнинг бўйнидаги занжирни юлиб қочмоқчи бўлган талончи ушланди