12:45 / 27.05.2019
2 864

Абитуриентларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?

Абитуриентларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?
Миллий матбуот марказида Давлат тест маркази раҳбарияти иштирокида «Тест топшириқларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда абитуриентлар учун яратилган имкониятлар» мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди, деб ёзмоқда ЎзА.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси президентининг «Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 14 майдаги қарорига мувофиқ абитуриентлар бир қанча ҳуқуқларга эга.

ДTМ мутасаддиларининг таъкидлашича, 2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб абитуриентлар ўқишга кириш учун Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш, жорий ўқув йилидан бошлаб абитуриентга ўзи рўйхатдан ўтадиган, аниқроғи, доимий истиқомат қиладиган жойида ёки бошқа қулай деб билган ҳудудда тест синовида иштирок этиш ҳуқуқига эга. Бу ортиқча вақт, маблағ сарфланишининг олдини олади.

Шунингдек, абитуриент бир вақтнинг ўзида олий таълим муассасасига ўқишга киришда фанлар мажмуаси кетма-кетлиги бир хил бўлган жами учта бакалавриат таълим йўналишида танловда иштирок этиши мумкин. Бунда таълим йўналишини танлашда тест синови топшириладиган фанлар мажмуасининг мослиги эътиборга олинади.

«Абитуриент тест синовлари ўтказиладиган куни паспорти ва ДTМ рухсатномаси билан белгиланган жойга кўрсатилган вақтдан кечикмай келиши шарт. Бундан ташқари абитуриент тест топшириқлари китоби ва ўзига тегишли жавоблар варақасини текшириши, тест материаллари нуқсонсизлигига ишонч ҳосил қилиши, бирон камчилик аниқланган тақдирда дарҳол гуруҳ назоратчисига хабар бериши, жавоблар варақаси тўғри тўлдирилишини таъминлаши каби қоидаларга сўзсиз амал қилиши керак», — деди ДTМ бошқарма бошлиғи Диёрбек Қўчқоров.

Тадбирда абитуриентлар ҳуқуқлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

Таъкидланишича, чет тилини билиш даражаси бўйича тегишли сертификатга эга абитуриентлар давлат томонидан қўллаб-қувватланади. Бунда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларидан тўлиқ фойдаланиш, миллий ёки халқаро сертификатлар асосида кириш тест синовларида иштирок этмай тегишли чет тили фанидан максимал баллга эга бўлиши, чет тилини билиш даражаси бўйича тегишли сертификатга эга абитуриентлар сертификатларнинг амал қилиш муддати давомида тест синовлари жараёнларида тегишли имтиёзлардан фойдаланиш каби ҳуқуқларга эга.

Тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар белгиланган муддатда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланган апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикоятини бериши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Абитуриентларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?