Ўзбекистон делегацияси Женевада халқаро меҳнат конференциясида иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси Женевада халқаро меҳнат конференциясида иштирок этмоқда
Фото: Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Женевада Халқаро меҳнат ташкилотининг 100 йиллигига бағишланган 108-Халқаро меҳнат конференцияда иштирок этмоқда. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Женева шаҳрида (Швейцария) Халқаро меҳнат ташкилотининг 100 йиллигига бағишланган 108-Халқаро меҳнат конференцияси 10 июнь куни бошланди.

Конференция ишида дунёнинг турли давлатларидан ташриф буюрган 6000 дан ортиқ делегатлар қатнашмоқда. Тадбирда меҳнат соҳасидаги муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари хусусида фикр юритилади. Шунингдек, Халқаро меҳнат ташкилотининг юз йиллигини нишонлаш ҳам режалаштирилган.

108-Халқаро меҳнат конференцияси 21 июнга қадар давом этади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар