19:13 / 13.06.2019
5 734

Ксения Собчак қисқа видеоси билан ўзбекистонликларни ранжитди (видео)

Ксения Собчак қисқа видеоси билан ўзбекистонликларни ранжитди (видео)
Россиялик телебошловчи Ксения Собчак Instagram саҳифасида ўзбекистонликлар ҳақида қисқа видео лавҳа жойлаштирди ва уни «оломон ичидаги ёлғизлик» деб номлади. Унда Ксения Собчак миллий либосдаги ўзбек аёллари ўтиб кетаётган жойда тургани акс этган.

Instagram фойдаланувчилари ушбу видео остида кўплаб танқидий изоҳлар ёзиб қолдирган.

«Сизнинг ҳаракатларингиз мени жуда хафа қилди, худди қандайдир маҳлуқни кўргандек ёки чакалакзорга тушиб қолгандексиз. У ерда ҳеч қандай қўрқинчли нарса йўқ, у ернинг одамлари оддий, камтарин. Бундай ақлли ва юқори салоҳиятли шахснинг ўзини бундай тутишини аҳмоқлик деб биламан. Нега ўзингизни Африкада бундай тутмадингиз?! Бу Сиз томондан аҳмоқона чиқди», — деб ёзган фойдаланувчилардан бири.

«Улар оломон эмас, сенга ҳатто эътибор ҳам беришмаяпти», — деган бошқа фойдаланувчи.

Айрим фойдаланувчилар ўзбекистонликларни ҳимоя қилиб, уларни бунга эътибор бермасликка чақирди.

Эслатиб ўтамиз, россиялик таниқли телебошловчи Ксения Собчак Ўзбекистонга ташриф буюргандан сўнг сафар таассуротлари билан бўлишмоқда. Собчак Instagram’да жойлаган суратларида Ўзбекистон ҳақида «Бу ажойиб маданият, бу ерда сенга ‘йўқ’ дея олишмайди деган, ўзига янги дугоналар топганини айтганди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ксения Собчак қисқа видеоси билан ўзбекистонликларни ранжитди (видео)