Тошкентда учта хонадонда йирик ёнғин содир бўлди

Фото: UZ24
25 июнь куни соат 19:39 да Тошкент шаҳри Олмазор тумани Сағбон кўчасида жойлашган учта хонадон томи ёниб кетди, деб хабар берди UZ24.
Ёнғиннинг умумий майдони 150 квадрат метрни ташкил этди.
«Ўт ўчириш хизмати ҳодиса жойига 19:45 да етиб борган. Олиб борилган чора-тадбирлар натижасида 20:18 да ёнғин ўчирилган», — дейилади хабарда.
Ёнғинни ўчиришга 7 та техника бирлиги жалб қилинган. Ўт ўчирувчилар учта уйнинг 310 квадрат метр майдонини асраб қолишди.
Ёнғин сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!25 июнь куни соат 19:39 да Тошкент шаҳри Олмазор тумани Сағбон кўчасида жойлашган учта хонадон томи ёниб кетди, деб хабар берди UZ24.
Ёнғиннинг умумий майдони 150 квадрат метрни ташкил этди.
«Ўт ўчириш хизмати ҳодиса жойига 19:45 да етиб борган. Олиб борилган чора-тадбирлар натижасида 20:18 да ёнғин ўчирилган», — дейилади хабарда.
Ёнғинни ўчиришга 7 та техника бирлиги жалб қилинган. Ўт ўчирувчилар учта уйнинг 310 квадрат метр майдонини асраб қолишди.
Ёнғин сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…