17:20 / 26.06.2019
2 638

Ўзбекистонда илк бор маҳкумлар Ёшлар иттифоқи аъзолигига қабул қилинди

Ўзбекистонда илк бор маҳкумлар Ёшлар иттифоқи аъзолигига қабул қилинди
Фото: Ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши
Қашқадарё вилояти Косон туманидаги 10-сонли жазони ижро этиш муассасасида билиб-билмай, адашиб ёки эҳтиётсизлик ортидан содир этган жинояти учун айни чоғда тарбияланаётган 30 ёшгача бўлган бир гуруҳ маҳкумлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи аъзолигига қабул қилинди. Бу ҳақда «Дарё» маълум қилди.

Ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан Косон туманидаги 10-сонли жазони ижро этиш муассасасида маҳкум ёшлар иштирокида «Ҳуқуқ ва мажбурият» лойиҳаси ташкил этилган. Тадбирда Ёшлар иттифоқи масъуллари, ички ишлар органлари фахрийлар кенгаши, ёшлар театр студияси жамоаси ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган.

— Ёшлар иттифоқи аъзолигига қабул қилинган маҳкум ёшлар билан бугундан ишни бошлаб юбордик, — дейди Иттифоқнинг вилоят Кенгаши раиси Шомурод Сатторов. – Улар учун фан ва касб-ҳунар тўгараклари, спорт ва китобхонлик танловлари ҳамда психологик қабуллар ташкил этилади. Муассасада ташкил этилган «Ёшлар иттифоқи кутубхонаси» ҳар ойда бадиий ва ҳуқуқий адабиётлар билан бойитиб борилади.

Жазо муддатини ўтаётган ёшларни Ўзбекистонга амалга оширилаётган ислоҳотларга нисбатан даҳлдорлик руҳида тарбиялаш, Президент ташаббуси билан илгари сурилаётган 5 муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида маҳкум ёшларга уларнинг исм-шарифи қўйилган ҳолда забардаст адиблар қаламига мансуб бадиий китоблар тақдим этилди.

Маълум қилинишича, лойиҳа сўнгида ёшлар театр студияси томонидан «Оқибат қўшиғи» номли саҳна кўриниши намойиш этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда илк бор маҳкумлар Ёшлар иттифоқи аъзолигига қабул қилинди